Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Самарқандда Ёш Парламент аъзоларининг 12-Глобал конференсияси бўлиб ўтмоқда

Дилафруз Ниязова · 03.09.2026 · 21:00 · 26 views
Самарқандда Ёш Парламент аъзоларининг 12-Глобал конференсияси бўлиб ўтмоқда
Самарқандда Ёш Парламент аъзоларининг 12-Глобал конференсияси бўлиб ўтмоқда / Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Анда Филип хоним ҳамда Сербия Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикерининг ўринбосари Эдин Джерлек Самарқанд аэропортида Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бугунга қадар Парламентлараро иттифоқ вакиллари, шунингдек, Буюк Британия, Хитой, Россия Федерацияси, Канада, Туркия, Германия, Ирландия, Жазоир, Зимбабве, Кот д’Ивуар, Озарбайжон, Покистон, Сейшел ороллари, Уругвай, Уганда, Намибия, Швейцария, Шимолий Македония, Эрон, Баҳрайн, Нигерия, Мавритания, Жанубий Африка, Камбоджа каби давлатлардан парламент делегациялари мамлакатимизга ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий йил 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Олий Мажлис Сенати ҳамда Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигида Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ташкил этилмоқда.