Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Мирзиёев АҚШ сенатори билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2026 · 21:45 · 29 views
Мирзиёев АҚШ сенатори билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев АҚШ сенатори билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни АҚШ Конгресси сенатори, Сенатдаги Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси Стив Дэйнсни қабул қилди.

Учрашув аввалида АҚШ сенатори давлатимиз раҳбари ва халқимизни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага кўтаришга эришилгани, мулоқотлар ва делегациялар алмашинуви жадал суръат касб этгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат йўналишларида йирик лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Ҳудудлар ўртасида, хусусан, сенатор вакили бўлган Монтана штати билан алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилди.

“С5+1” форматидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.