Ўзбекистон

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди
Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди.

Анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Мажмуа билан қисқача танишув давомида ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.