Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 10 сентябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинжи билан учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Учрашув икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 10 сентябрь куни бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида ташкил этилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг барча йўналишларда жадал ривожланаётганини таъкидлади.
Музокаралар давомида Бахтиёр Саидов ва Айше Беррис Экинжи халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари яқинда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни ташкил этиш режаларини муҳокама қилди.