Иқтисод

Ўзбекистон ва ИКАО фуқаро авиациясини ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва ИКАО фуқаро авиациясини ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва ИКАО фуқаро авиациясини ривожлантиришни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) Европа ва Шимолий Атлантика бюроси (EUR/NAT) минтақавий директори Николас Ралло билан учрашди. Учрашув CANSO Eurasia ANSP's Summit саммити доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Томонлар Ўзбекистон ва ИКАО ўртасида фуқаро авиациясини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати, амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ҳамда янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Глобал авиация тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, авиация инфратузилмасини ривожлантириш, парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш ва соҳани халқаро стандартларга мувофиқ янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар авиация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда амалий лойиҳаларни изчил амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.

 

Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.