Иқтисод

Mitsubishi «Навоийазот» ишлаб чиқаришини модернизация қилади

Mitsubishi «Навоийазот» ишлаб чиқаришини модернизация қилади
Mitsubishi «Навоийазот» ишлаб чиқаришини модернизация қилади / Фото: "Ўзкимёсаноат" АЖ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзкимёсаноат» АЖ Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries ва Mitsubishi Machinery компаниялари билан «Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш лойиҳасини муҳокама қилди.

Учрашув корхонанинг амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини минимал даражада модификация қилиш ва кам миқдорда инвестиция киритиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини 15–20 фоизга ошириш имкониятларига бағишланди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар ишчи гуруҳ тузиш, зарур техник ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва улар асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилашга келишиб олди.

Мазкур лойиҳа доирасида ҳамкорликни тизимли ташкил этишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми (MOU) 9 сентябрь куни Тошкентда Япония–Ўзбекистон форуми доирасида имзоланди.

 

Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.