Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–июль ойларида транспорт хизматлари ҳажми 121,5 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, транспорт хизматларининг умумий ҳажмида энг катта улуш автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келган — 52,4 фоиз.
Транспортга ёрдамчи фаолиятнинг улуши 15,4 фоизни, ҳаво транспорти 14,5 фоизни, темир йўл транспорти 9,4 фоизни ташкил этган.
Қувур транспортининг улуши эса 8,3 фоизга тенг бўлган.