logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Danfoss Марказий Осиёдаги мижозларига яқинлашмоқда

Danfoss Марказий Осиёдаги мижозларига яқинлашмоқда

07/10/2022 17:31

Danfossнинг шу йил бошида Россия ва Белоруссияни тарк этиши эълон қилинганидан сўнг, ушбу етакчи глобал технология провайдери Марказий Осиёдаги барча операцияларини (Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Арманистон) Қозоғистонга кўчирди. 

Мазкур давлатлар ташкилий жиҳатдан Марказий Осиёнинг (CAU) мустақил бўлинмаси сифатида Danfoss Туркия, Яқин Шарқ ва Африка (TMA) минтақасининг бир қисмидир. Бу компания учун стратегик қадамдир, чунки савдо, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва техник гуруҳлар айни пайтда Қозоғистонда жойлашган. Ушбу стратегия кўп миллатли Дания компаниясига ўз мижозларига янада самарали ва тезроқ ёрдам беришга имкон беради.

Бундай стратегия кўп миллатли Дания компаниясига ўз мижозларига қисқа муддатда самарали ёрдам кўрсатиш имконини беради. 

«Danfoss да биз ўз мижозларимизнинг фикрини тинглаймиз ва уларнинг фаолиятида энергия самарадорлигини ошириш ва декарбонизацияга эришиш учун тинмсиз ишлаймиз. Бизнинг Қозоғистондаги техник гуруҳимиз бизнинг барча мижозларимиз учун электр симлари, иқлим ўзгаришлари, юқори босимли насослар ва сенсер ечимлар борасида узлуксиз иш билан таъминлаб, юқори ишонч билдиради», дейди TMA нинг ҳудудий президенти Зиёд Ал Бавализ.

Марказий Осиёнинг муҳандислик соҳасидаги истиқболлари

Дунёда урбанизация, рақамлаштириш, электрлаштириш ва иқлим ўзгариши фақат кучайишда давом этаётган бир пайтда барқарорлик ва декарбонизация бутун дунё бўйлаб марказий ўринни эгаллайди. Бу бевосита Danfoss компаниясининг бутун дунё ва Марказий Осиёда яшил иқтисодиётга ўтишда мижозлари учун етакчи технология ҳамкори бўлишга содиқлигини кўрсатади.

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) маълумотларига кўра, энергия самарадорлиги халқаро иқлим ва энергия мақсадларини тўлиқ қондириш учун зарур бўлган энергия билан боғлиқ эмиссияларни камайтиришнинг 40% дан ортиғини таъминлайди.

Яхши хабар шундаки, бизда бугун ечимлар бор. Danfoss машина ишлаш самардорлигини оширадиган, чиқиндиларни, энергия сарфини камайтирадиган ва электрлаштиришни таъминлайдиган ечимларни ишлаб чиқади.

«Барқарорлик Danfoss бизнесига қўшимча эмас. Барқарорлик – бу бизнинг бизнесимиз ва биз Марказий Осиёдаги мижозларимиз декарбонизацияни оқилона ва тежамкор тарзда қўллаб-қувватлашларини ва ўз фаолиятларида углерод нейтраллигига эришишларини истаймиз», — таъкидлади Зиёд Ал Бавализ.

 

Охирги янгиликлар

ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

28/03/2023Батафсил

ФАО Фарғона водийсининг чегара ҳудудлари аҳолисига қишлоқ хўжалиги техникасини топширди

25/03/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+