logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“O'zRTXB” AJda oltin quymasi sotuvi bo'yicha birja savdolari o'tkazildi

“ЎзРТХБ” АЖда олтин қуймаси сотуви бўйича биржа савдолари ўтказилди

10/04/2019 03:06

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖда олтин қуймаси сотуви бўйича биржа савдолари ўтказилди. Биржада биринчи олтин сотувчиси “Олмалиқ КМК” АЖ бўлди.

Савдо якунига кўра 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган бўлиб, унинг қиймати 209,06 млн сўмга тенг бўлган. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348,4 минг сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ нинг биржа савдолари орқали сотилишни бошлади.

Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган.

Бундан олдин, товар хомашё биржасида биринчи марта қимматбаҳо металлар сотила бошлангани хабар қилинганди.

Манба: "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари иштирокида йигилиш бошланди

19/05/2022Батафсил

Энергетика кўргазмалари яна саноат ютуқларини намойиш этиш ва бизнес мулоқот марказига айланади

18/05/2022Батафсил

Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув

17/05/2022Батафсил

МБ валюта курслари 19/05/2022

$ 1 11130.57 -0.131%
€ 1 11713.81 +0.336%
₽ 1 175.22 +1.406%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+