Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондан 2026 йилда олтин экспорти ҳажми Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) кутганидан паст бўлди. Бу жорий ҳисоблар дефицити прогнозининг ЯИМга нисбатан 3,2 фоиздан 5,1 фоизгача қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлган омиллардан бири бўлди. Бу ҳақда ХВЖнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Коба Гвенетадзе маълум қилди.
У Марказий банкда жамғарманинг минтақавий иқтисодий прогноз тақдимотида сўзга чиқди.
«Асосий сабаб — иқтисодиётдаги талаб жуда юқори бўлгани фонида импортнинг сезиларли даражада ўсишидир. Шу билан бирга, олтин экспорти биз кутганимиздан паст бўлди ва бу муайян саволларни келтириб чиқарди», — деди Гвенетадзе.
Унинг сўзларига кўра, жорий ҳисоблар дефицитининг кенгайиши мамлакатнинг ташқи иқтисодий ҳолати барқарорлигини йўқотганини англатмайди. ХВЖ 2027 йилда дефицит ЯИМга нисбатан 4,6 фоизгача қисқаришини кутмоқда.
Олтин Ўзбекистон учун валюта тушумлари ва бюджет даромадларининг муҳим манбаларидан бири бўлиб қолмоқда. Гвенетадзе таъкидлашича, металл нархи энг юқори чўққи даражасига етмаган бўлса-да, етарлича юқори даражада сақланиб турибди ва бюджетга қўшимча тушумларни таъминламоқда.
Шу муносабат билан ХВЖ бюджет балансини фойдали қазилмалар, жумладан, олтин қазиб олишдан тушадиган даромадларни ҳисобга олмаган ҳолда таҳлил қилишни тавсия этмоқда. Бундай кўрсаткич бюджетнинг хомашё даромадларига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда давлат молиясининг ҳолатини баҳолаш имконини беради.
Жамғарма, шунингдек, олтин нархининг юқорилиги туфайли олинаётган қўшимча тушумларни давлат харажатларини оширишга эмас, балки жамғаришга йўналтиришни тавсия қилмоқда.
ХВЖ металл нархининг юқорилигини Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболларини яхшилаши мумкин бўлган омиллар қаторига киритмоқда. Бироқ жамғарма қулай нарх конъюнктураси қанча давом этиши борасида ноаниқлик мавжудлигига эътибор қаратмоқда.
«Бу ҳолат юз бераётгани яхши, аммо бу қанча давом этишини билмаймиз», — деди Гвенетадзе.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг олтин ҳисобга олинмаган ҳолдаги экспорти ўсишни намоён этмоқда. Марказий банк раисининг ўринбосари Нодирбек Ачилов