7
Ўзбекистон

Давлатимиз раҳбари Масқат шаҳрига келди

Давлатимиз раҳбари Масқат шаҳрига келди
Давлатимиз раҳбари Масқат шаҳрига келди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келди.

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.

Масқат халқаро аэропортида Президентимизни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Аэропортнинг Султонлик терминалида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда “Ал-Аълам” саройига йўл олдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.