7
Иқтисод

Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш 57,2 фоизга ошди

Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш 57,2 фоизга ошди
Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш 57,2 фоизга ошди / Фото: «Корона-лифт» компанияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда 2 296 та лифт ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 57,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, 2024 йилга нисбатан лифт ишлаб чиқариш ҳажми 835 тага ошган.

Сўнгги беш йилда мамлакатда лифт ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича ўзгарган.

2021 йилда 1 517 та, 2022 йилда 1 263 та, 2023 йилда эса 1 290 та лифт ишлаб чиқарилган.

2024 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1 461 тани ташкил этган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 2 296 тага етган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.