Спорт

Ўзбекистон — Россия учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон — Россия учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради
Ўзбекистон — Россия учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини Тожикистон ҳакамлари бригадаси бошқаради.

Учрашувнинг бош ҳаками этиб ФИФА ҳаками Ғулмуроди Саъдулло тайинланди.

Унга ён чизиқларда Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуролов ёрдам беради.

Учрашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 га белгиланган.

Россия терма жамоасига қарши баҳс Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўтказадиган иккита учрашувидан биринчиси бўлади.

17 ноябрь куни Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Доҳадаги «Жассим бин Ҳамад» стадионида Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.