Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси вакили Паризода Талабова Дакарда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.
Спортчи 54,68 метр натижа қайд этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу натижа унинг спорт фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич бўлди.
Талабованинг чиқишидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони учтага етди. Уларнинг иккитаси кумуш, биттаси бронза медалидир. Мусобақалар давом этмоқда.