Иқтисод

Ўзбекистонда фуқаролик объектлари қурилиши 29,3 фоизга ошди

Ўзбекистонда фуқаролик объектлари қурилиши 29,3 фоизга ошди
Ўзбекистонда фуқаролик объектлари қурилиши 29,3 фоизга ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда фуқаролик мақсадларидаги объектларда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 63,8 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қурилиш ишларининг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 16,1 трлн сўм. Иккинчи ўринни 8,8 трлн сўмлик кўрсаткич билан Самарқанд вилояти, учинчи ўринни эса қурилиш ишлари ҳажми 7,9 трлн сўмга етган Тошкент вилояти эгаллади.

Фарғона вилоятида 4,5 трлн сўмлик, Бухоро вилоятида 4,1 трлн сўмлик, Қашқадарё вилоятида эса 3,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Навоий вилоятида ушбу кўрсаткич 2,9 трлн сўмни, Хоразм вилоятида 2,8 трлн сўмни, Сурхондарё вилоятида 2,7 трлн сўмни, Сирдарё вилоятида эса 2,5 трлн сўмни ташкил этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларининг ҳар бирида қурилиш ишлари ҳажми 2,2 трлн сўмдан бўлди. Жиззах вилоятида эса бу кўрсаткич 1,9 трлн сўмни ташкил қилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.