Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева расмий ташриф билан Корея Республикасига борган парламент делегациясига бошчилик қилмоқда. Ташриф Миллий Ассамблея спикери Чо Жон Шикнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Ташриф доирасида Чо Жон Шик, «Корея — Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Ким Гё Хин, шунингдек, давлат идоралари, таълим муассасалари ва йирик компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, таълим, меҳнат соҳаси ва инновациялар йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.
Шунингдек, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади.