Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Хоразмда 10 та меҳмонхонага 7,24 млрд сўм субсидия берилди

Дилафруз Ниязова · 30.08.2026 · 11:30 · 49 views
Хоразмда 10 та меҳмонхонага 7,24 млрд сўм субсидия берилди
Хоразмда 10 та меҳмонхонага 7,24 млрд сўм субсидия берилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилоятида 2026 йилда ҳудуднинг туристик салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида 10 та меҳмонхонага жами 7 млрд 244 млн сўм миқдорида субсидия ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм қўмитаси хабар берди.

Энг катта миқдордаги маблағ «Khiva Residence Hotel» меҳмонхонасига 2 млрд 640 млн сўм ва «Parvoz» меҳмонхонасига 2 млрд 360 млн сўм миқдорида ажратилди. Шунингдек, «Turkezm» меҳмонхонасига 580 млн сўм, «Kamil Palace»га 500 млн сўм, «Ibrohim Xo‘ja»га 400 млн сўм йўналтирилди.

«Sahro» меҳмонхонаси 300 млн сўм, «Farohat ona» 200 млн сўм, «Saroy Khiva» 150 млн сўм, «Nova» 60 млн сўм ва «Sherline» 54 млн сўм миқдорида субсидия олди.

Молиявий қўллаб-қувватлаш натижаларидан бири «Ibrohim Xo‘ja» меҳмонхонасининг очилиши бўлди. У Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида фаолиятини бошлади.

Субсидиялар ажратилиши Хоразм вилоятида меҳмонхона инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенгайтириш учун шароит яратишга қаратилган.

Молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратишга кўмаклашиш, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади.