Ўзбекистон

Чеченистонда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик Ватанига қайтди

Чеченистонда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик Ватанига қайтди
Чеченистонда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик Ватанига қайтди / Фото: Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Чеченистон Республикасида иш вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган мамлакат фуқаросига ёрдам кўрсатди.

Агентлик ходимларининг кўмаги билан ватандошимиз Ватанига қайтиш имконига эга бўлди.

Ҳодисадан сўнг эркак оғир молиявий аҳволга тушиб қолган. Агентлик вакиллари юзага келган муаммоларни ҳал этишга тезкорлик билан киришиб, унинг Ўзбекистонга қайтишини ташкил этишга ёрдам берди.

Миграция агентлиги ваколатхонаси хорижга вақтинча ишлаш учун кетаётган фуқароларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга ва мамлакат ташқарисидаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ эҳтимолий хавфларни ҳисобга олишга чақирди.

Маслаҳат олиш ва ёрдам сўраб мурожаат қилиш учун агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси қуйидаги алоқа рақамларини тақдим этган.

Кун-у тун ишлайдиган колл-марказ: +7 (495) 803-40-00.

Мессенжерлар орқали мурожаат қилиш учун ишонч телефони: +7 (925) 045-47-44.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.