Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва AD Ports Group савдо ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Музокаралар 2 ноябрь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда компания директорлар кенгаши аъзоси Форуқ Ал Зеер ўртасида бўлиб ўтди.
Томонлар ташқи савдо жараёнларини рақамлаштириш ва замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқди.
Учрашув якунида лойиҳани биргаликда ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди. Жумладан, томонлар унинг техник, молиявий ва ташкилий жиҳатларини батафсил ўрганиш, шунингдек, ҳамкорликнинг мақбул механизмларини белгилаш ниятида эканини билдирди.
Хабарда лойиҳанинг мазмуни, амалга ошириш муддатлари ва инвестициялар ҳажмига оид тафсилотлар келтирилмаган.