Молия

TBC Bank 2026 йилнинг тўққиз ойини 69,7 млрд сўм зарар билан якунлади

TBC Bank 2026 йилнинг тўққиз ойини 69,7 млрд сўм зарар билан якунлади
TBC Bank 2026 йилнинг тўққиз ойини 69,7 млрд сўм зарар билан якунлади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — TBC Bank 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларини 69,7 млрд сўм миқдоридаги соф зарар билан якунлади. Ўтган йилнинг шу даврида банк 30,3 млрд сўм соф фойда олган эди.

Эълон қилинган молиявий ҳисоботга кўра, банкнинг тўққиз ойлик жами даромадлари йиллик ҳисобда 6,4 фоизга ўсиб, 4,2 трлн сўмга етди.

Шу билан бирга, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун захираларни шакллантириш харажатлари 42,3 фоизга ошиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди.

2026 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, банкнинг соф зарари 357,7 млрд сўмга етди. 2025 йилнинг июль–сентябрь ойларида бу кўрсаткич 70,7 млрд сўмни ташкил қилган эди.

1 октябрь ҳолатига кўра, TBC Bank кредит портфели 7,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 28,9 фоизга кам. Муаммоли кредитлар (NPL) улуши эса 4,5 фоиздан 13,4 фоизга кўтарилди.

Сентябрь ойи охирида банк активлари 13,4 трлн сўмни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 5,2 фоизга камайди. Капитал эса 19 фоизга ўсиб, 3 трлн сўмга етди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.