Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Вашингтонда биринчи бош консулни тайинлади

Дилафруз Ниязова · 16.03.2026 · 11:25 · 247 views
Ўзбекистоннинг Вашингтонда биринчи бош консулни тайинлади
Ўзбекистоннинг Вашингтонда биринчи бош консулни тайинлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўзининг Вашингтон шаҳридаги илк бош консулини тайинлади. Мазкур лавозимга Ахрор Бурхонов тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

Янги тайинловга изоҳ берар экан, дипломат ТИВдаги фаолият йиллари унинг касбий фаолиятида муҳим ва мазмунли босқич бўлганини таъкидлади.

«Ўтган йиллар мен учун жуда мазмунли ва серқирра давр бўлди. Биргаликда илгари сурилган ташаббуслар, амалга оширилган лойиҳалар, устозлардан олинган сабоқ ва тажриба, ҳамкасблар билан елкама-елка туриб ишлаш, шунингдек турли даражадаги учрашув ва тадбирлар ушбу даврни унутилмас ҳамда қимматли хотираларга бой қилди», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.