Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Каримов Кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Дилафруз Ниязова · 10.08.2026 · 11:20 · 29 views
Каримов Кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
Каримов Кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди / Фото: Давлат кадастр палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беҳзоджон Каримов Давлат кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Қарор аввалги раис Моҳир Камолович Валиевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат кадастр палатаси хабар берди.

Мазкур масалага бағишланган ташкилий йиғилиш Давлат кадастр палатасида Кадастр агентлиги директори Садриддин Абдуллаевич Турдиев иштирокида бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар Моҳир Валиевнинг кадастр соҳасини ривожлантириш, тизимдаги ислоҳотларни ташкил этиш ва тармоқни модернизация қилишдаги ҳиссасини таъкидладилар.

Беҳзоджон Каримовга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, Давлат кадастр палатаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бошланган ислоҳотларни давом эттиришда муваффақият тиладилар.