Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 10.08.2026 · 11:30 · 19 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Корея Республикасидан келган делегация билан учрашув ўтказди.

Делегация таркибидан Korea Foundation for International Healthcare (KOFIH) директори Режина Хан, Economic Development Cooperation Fund (EDCF) директори Сангжин Канг, Research Institute of Sustainable Technology Innovation and Consulting (RISTI) директори Вусонг Ли ҳамда мазкур ташкилотлар вакиллари ўрин олди.

Мулоқотда соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, илмий-тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш, клиник ва доклиник тадқиқотларни кенгайтириш, "Smart Biocluster" лойиҳасини амалга ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Агентлик директори Корея Республикаси Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири эканини таъкидлаб, илм-фан, инновациялар ва биотехнологияларни ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Корея томони вакиллари Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда тақдим этилган ташаббусларни юқори баҳолаб, ўзаро ҳамкорликни янги йўналишлар билан бойитиш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.