Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди / Сурат: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 7 июль куни Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Йоханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашув давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар.
Бахтиёр Саидов Йоханна Мария Огренга дипломатик фаолиятида муваффақият тилади ҳамда унинг Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.