Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Гамбиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Гамбиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Бахтиёр Саидов Гамбиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди  / Сурат: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 27 июль куни Гамбиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алкали Фанка Контехнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Африка давлатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратади ва Гамбия билан ҳамкорлик қилиш учун ҳали тўлиқ ишга солинмаган салмоқли салоҳият мавжуд, деб ҳисоблайди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томони Алкали Фанка Контехнинг дипломатик фаолияти икки томонлама муносабатларни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.