Ўзбекистон

Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар билан табриклади

Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар билан табриклади
Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар билан табриклади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаб, парламентнинг янги таркибига самарали фаолият тилади.

Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ҳамда Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини натижадор қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.