Ўзбекистон ТИВ Япония элчиси билан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов 8 сентябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кенжи Хирата билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Япония муносабатларининг кун тартибидаги жорий масалаларини, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Япония вакиллари жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.