Тошкент — Андижон йўналишида янги электропоезд қатнайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 10 сентябрдан Тошкент — Андижон темир йўл йўналишида замонавий тезюрар CRRC-Dalian электропоезди қатнай бошлайди. Шу билан бирга, Фарғона водийсига ҳаракатланувчи қатор йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ҳам ўзгартирилади. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Янги поезд амалдаги №730/729 «Тошкент — Андижон — Тошкент» поезди ўрнини эгаллайди.
№730 поезд «Тошкент-Йўловчи» вокзалидан соат 09:20 да жўнайди. Ангренга 10:25 да, Папга 12:00 да, Қўқонга 12:28 да, Марғилонга 13:00 да, Андижонга эса 13:35 да етиб боради.
Қайтиш йўналишидаги №729 поезд Андижондан 15:38 да жўнайди. Марғилонга 16:11 да, Қўқонга 16:43 да, Папга 17:11 да, Ангренга 18:50 да етиб боради. «Тошкент-Йўловчи» вокзалига 19:53 да етиб келиш режалаштирилган.
Электропоезд 357 нафар йўловчига мўлжалланган. Биринчи ва иккинчи вагонларда иқтисодий класс учун 95 тадан, учинчи вагонда 72 та, тўртинчи вагонда эса 95 та ўрин мавжуд.
Янги поезд ишга туширилиши билан бир қаторда, 10 сентябрдан бошқа поездларнинг ҳаракат жадваллари ҳам ўзгаради.
№91 Андижон — Тошкент поезди 15 сентябрдан Андижондан 18:40 да жўнаб, Тошкентга 01:31 да етиб келади. №92 Тошкент — Андижон поезди эса 14 сентябрдан 17:50 да жўнайди ва Андижонга 00:36 да етиб боради.
№93 Андижон — Тошкент поезди учун 12 сентябрдан жўнаш вақти 16:35, етиб келиш вақти эса 22:31 этиб белгиланади. №97/95 Андижон — Тошкент поезди 10 сентябрдан 17:30 да жўнайди ва Тошкентга 00:27 да етиб келади.
№96 Тошкент — Андижон поезди 10 сентябрдан 04:55 да жўнайди ва Андижонга 11:43 да етиб боради. Шу йўналишдаги №98/94 поезд Тошкентдан 07:14 да жўнаб, Андижонга 13:48 да етиб келади.
Ўзгаришлар узоқ масофага қатновчи поездларга ҳам тааллуқли. №126/125 Хива/Урганч — Андижон поезди 9 сентябрдан янгиланган жадвал асосида ҳаракатланади: «Тошкент-Жанубий» вокзалидан 05:58 да жўнайди ва Андижонга 12:13 да етиб боради.
Қайтиш йўналишидаги №125/126 Андижон — Хива/Урганч поезди 10 сентябрдан 15:45 да жўнайди ва «Тошкент-Жанубий» вокзалига 21:48 да етиб келади. Шундан сўнг ҳаракат амалдаги жадвал асосида давом эттирилади.
№127/128 Андижон — Қўнғирот поезди 10 сентябрдан 17:30 да жўнайди ва «Тошкент-Жанубий» вокзалига 00:27 да етиб келади. №128/127 Қўнғирот — Андижон поезди эса шу санадан «Тошкент-Жанубий» вокзали орқали 05:58 да ўтиб, Андижонга 13:14 да етиб боради.
№129/130 Андижон — Термиз поезди 10 сентябрдан 16:35 да жўнайди, «Тошкент-Жанубий» вокзалига 22:31 да етиб келади ва кейин ҳаракатини амалдаги жадвал асосида давом эттиради. Қайтиш йўналишидаги №130/129 поезд эса 9 сентябрдан «Тошкент-Жанубий» вокзали орқали 07:14 да ўтиб, Андижонга 13:15 да етиб боради.
№731 ва №732 поездларининг ҳаракат жадваллари ҳам ўзгартирилди. 10 сентябрдан №731 Андижон — Тошкент поезди 06:35 да жўнаб, 13:15 да етиб келади, №732 Тошкент — Андижон поезди эса 17:50 да жўнаб, 23:58 да Андижонга етиб боради.
№733 Андижон — Тошкент поезди 14 сентябрдан 05:50 да жўнайди ва 13:15 да етиб келади. №734 Тошкент — Андижон поезди 13 сентябрдан 17:50 да жўнайди ва 00:36 да Андижонга етиб боради.
Ҳудудий йўналишларда №6312 Қўқон — Андижон поезди 10 сентябрдан 06:05 да жўнаб, 08:44 да етиб боради. Қайтиш йўналишидаги №6313 Андижон — Қўқон поезди 17:08 да жўнайди ва 19:45 да Қўқонга етиб келади.
№7091 Қўқон — Наманган — Андижон — Қўқон йўналишидаги поезд 10 сентябрдан Қўқондан 05:30 да жўнайди, Наманганга 07:51 да, Андижонга 10:40 да етиб боради ва Қўқонга 13:42 да қайтади.
№7093 Қўқон — Наманган поезди 10 сентябрдан 14:15 да жўнайди ва 16:36 да етиб боради. №7094 Наманган — Қўқон поезди эса 17:00 да жўнаб, 19:16 да Қўқонга етиб келади.
Йўловчиларга сафарларни режалаштиришда янги жадвалларни ҳисобга олиш ва йўлга чиқишдан олдин амалдаги ҳаракат жадвалини олдиндан текшириш тавсия этилади.