Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 100 та хонадонга 124 та музлаткич тўғри келади

Дилафруз Ниязова · 09.09.2026 · 17:50 · 26 views
Ўзбекистонда 100 та хонадонга 124 та музлаткич тўғри келади
Ўзбекистонда 100 та хонадонга 124 та музлаткич тўғри келади / Фото: Artel.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга ўртача 124 та музлаткич ва музлатиш камераси тўғри келган. Бу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг танланма уй хўжаликлари кузатувлари натижалари асосида келтирилган.

Сўнгги ўн йилликларда ушбу кўрсаткич сезиларли даражада ошган. 2000 йил билан таққослаганда, ҳар 100 та хонадон ҳисобига тўғри келадиган музлаткич ва музлатиш камералари сони 44,2 фоизга кўпайган.

2000 йилда ҳар 100 та хонадонга ўртача 86 та музлаткич ва музлатиш камераси тўғри келган. 2005 йилга келиб, кўрсаткич 91 тага, 2010 йилда эса 99 тага етган.

2015 йилда бундай маиший техника сони 100 тадан ошиб, ҳар 100 та хонадонга 101 та музлаткич ёки музлатиш камераси тўғри келган.

2020 йилда кўрсаткич 107 тага етган. Кейинги йилларда ҳам ўсиш давом этган: 2021 йилда — 114 та, 2022 йилда — 115 та, 2023 йилда эса 118 та.

2024 йилда ҳар 100 та хонадонга 121 та музлаткич ёки музлатиш камераси тўғри келган. 2025 йил якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 124 тага етди.

Шундай қилиб, статистика хонадонларнинг музлаткич ва музлатиш камералари билан таъминланганлик даражаси барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда: 2000 йилда ҳар 100 та хонадонга 86 тадан тўғри келган бўлса, 2026 йил бошига келиб бу кўрсаткич 124 тага етган.