Шошилинч
Ўзбекистон

Фарғона шоҳкўчасида автобус йўлакларини назорат қилувчи камералар ўрнатилди

Фарғона шоҳкўчасида автобус йўлакларини назорат қилувчи камералар ўрнатилди
Фарғона шоҳкўчасида автобус йўлакларини назорат қилувчи камералар ўрнатилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентдаги Фарғона шоҳкўчасида «А» махсус автобус йўлаклари бўйлаб ҳаракатланишни назорат қилувчи камералар ўрнатилди. Тизим ҳар икки йўналишда умумий узунлиги 6 километр бўлган йўл қисмини қамраб олади.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) маълум қилишича, жамоат транспортига устуворлик бериш мақсадида шаҳарнинг бошқа кўчаларида ҳам камералар босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, BRT тизимининг янги участкаларини қуриш ва автобуслар учун ажратилган махсус йўлаклар тармоғини кенгайтириш доирасида амалга оширилмоқда.

Тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган транспорт воситаларининг «А» йўлаклари бўйлаб ҳаракатланиши соат 06:00 дан 23:00 гача тақиқланган.

Махсус йўлаклар автобусларнинг тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва белгиланган жадвалга риоя этиш мақсадида ташкил этилган.

ЙҲТЭМ маълумотларига кўра, битта автобусда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлиши мумкин. Шу сабабли, автомобилларнинг ушбу йўлакларга чиқиши кўплаб одамларнинг манзилига кечикиб етиб боришига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳайдовчилардан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиш, тақиқланган вақтда автобус йўлакларини банд қилмаслик ҳамда йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари манфаатларини ҳисобга олиш сўралмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.