Ўзбекистон

Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олти нафар фуқаро экстрадиция қилинди

Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олти нафар фуқаро экстрадиция қилинди
Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олти нафар фуқаро экстрадиция қилинди / Фото: Интерпол.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга Интерпол каналлари орқали турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувда бўлган олти нафар Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди.

Экстрадиция қилинганлар орасида беш нафар эркак ва бир нафар аёл бор. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси хабар берди.

Фуқароларни ушлаш ва кейинчалик экстрадиция қилиш Ўзбекистон ва БАА Интерпол Миллий марказий бюролари, шунингдек, икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг жойлашган манзилини аниқлаш, уларни ушлаш ва қайтариш бўйича тезкор ахборот алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштиришни назарда тутади.

Жорий йил бошидан буён Интерпол линияси орқали БААдан Ўзбекистонга 16 нафар Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.