Иқтисод

Ўзбекистон ва JTA International инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва JTA International инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва JTA International инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Қатарнинг JTA International Investment Holding компанияси иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

Музокаралар Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Иброҳим Эргашев ҳамда компания бош ижрочи директори Амир Али Салеми Заде ўртасида бўлиб ўтди.

Томонлар кимё саноати, энергетика, туризм ва кўчмас мулк соҳаларидаги истиқболли ташаббусларни, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг эҳтимолий шаклларини муҳокама қилди.

Қатар компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирдилар. Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни батафсил ишлаб чиқишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.