Шошилинч
Молия

APEX BANK капитал бозоридаги «Тартибга солиш қумдони»да рўйхатдан ўтказилди

APEX BANK капитал бозоридаги «Тартибга солиш қумдони»да рўйхатдан ўтказилди
APEX BANK капитал бозоридаги «Тартибга солиш қумдони»да рўйхатдан ўтказилди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги «APEX BANK» акциядорлик жамиятини капитал бозори соҳасидаги махсус ҳуқуқий режим — «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

Ушбу режим доирасида банк хорижий валютада номиналланган облигациялар эмитенти сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.

Мазкур облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалага киритиш ва сўндириш капитал бозори соҳасидаги махсус ҳуқуқий режим — «Тартибга солиш қумдони» доирасида ушбу операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур низом 2026 йил 29 апрелда 3826-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумот 2026 йил 13 октябрда эълон қилинди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.