Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 9 октябрь куни Cobalt русумли автомобиль ва электроскутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, авария соат тахминан 13:00 да «Миркан» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.
Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонидан тўсатдан қатнов қисмига чиқиб қолган велосипедчи билан тўқнашувнинг олдини олишга уринган.
Велосипедчини айланиб ўтишга ҳаракат қилган ҳайдовчи рулни чап томонга бурган, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб кетган. Шундан сўнг у ўз йўналишида қатнов қисмининг чап четидан ҳаракатланаётган электроскутерни уриб юборган.
Электроскутердаги йўловчилардан бири ҳодиса жойида вафот этган.
Электроскутер ҳайдовчиси ва иккинчи йўловчи шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, иккинчи йўловчи ҳам кейинчалик вафот этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.