Ўзбекистон

Мирзиёев ва Кобахидзе ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Мирзиёев ва Кобахидзе ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Кобахидзе ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ираклий Кобахидзе давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.