Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Урганчда BYD ҳайдовчиси бир нечта машинани уриб юборди

Дилафруз Ниязова · 10.08.2026 · 12:45 · 24 views
Урганчда BYD ҳайдовчиси бир нечта машинани уриб юборди
Урганчда BYD ҳайдовчиси бир нечта машинани уриб юборди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Урганчда BYD Chazor ҳайдовчиси қасддан учта автомобилни уриб юборди. Ҳодиса оқибатида автомобилларга техник зарар етган, бироқ ҳеч ким жароҳатланмаган. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 4 август куни Урганч шаҳридаги «Истиқлол» маҳалласида содир бўлган. Маҳаллий фуқаро, 2000 йилда туғилган Ш.Б. ва Урганч туманидаги «Шерматлар» маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Х.Б. ўртасида низо келиб чиққан.

Шундан сўнг Х.Б. ўзига тегишли қора рангли BYD Chazor автомобилини бошқариб, қасддан Ш.Б.га тегишли Cobalt автомобилини уриб юборган. Бундан ташқари, яқинда турган бошқа фуқароларга тегишли оқ рангли BYD Chazor ва Damas автомобиллари ҳам шикастланган.

Автомобилларга техник зарар етказилган.

Ички ишлар органлари ходимлари хавф тугмаси ишга тушганидан сўнг воқеа жойига етиб келиб, ҳайдовчининг ҳаракатларига чек қўйган.

Ҳозирда Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якунлари бўйича қонун доирасида қарор қабул қилинади.