Ўзбекистон

Ўзбекистонда саноат хавфсизлиги тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистонда саноат хавфсизлиги тизими такомиллаштирилади
Ўзбекистонда саноат хавфсизлиги тизими такомиллаштирилади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси саноат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритди.

Ҳужжат хавфли ва потенциал хавфли объектлардаги фаолиятни назорат қилиш механизмларини кучайтиришни назарда тутади. Қонун лойиҳасининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.

Таклиф этилаётган ўзгартишлар доирасида Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим нормаларини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Тузатишлар хавфли ва потенциал хавфли объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилашни назарда тутади.

Қонун лойиҳасининг айрим нормалари хавфли юклар билан муомала қилиш қоидаларини бузганлик, шунингдек, била туриб ёлғон эксперт хулосасини тақдим этганлик учун жавобгарлик масалаларига тааллуқли.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасига топширилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.