Спорт

Полина Кудерметова Пекинда Мирра Андреевага ютқазди

Полина Кудерметова Пекинда Мирра Андреевага ютқазди
Полина Кудерметова Пекинда Мирра Андреевага ютқазди / Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Пекинда ўтказилаётган WTA 1000 тоифасидаги China Open турниридаги иштирокини якунлади.

Турнирнинг учинчи босқичида Кудерметова мусобақанинг тўртинчи рақамли сараланган теннисчиси, россиялик Мирра Андреевага қарши баҳс олиб борди. Учрашув Андрееванинг 6:4, 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув 1 соат 8 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, Андреева турнирнинг тўртинчи босқичига йўл олди. Унинг кейинги рақиби Украина вакили Дарья Сингур ҳамда австралиялик Тайла Престон ўртасидаги учрашув ғолиби бўлади.

China Open турнири Пекин шаҳрида хард қопламали майдонларда ўтказилмоқда. Мусобақанинг соврин жамғармаси 9,4 млн долларни ташкил этади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.