Спорт

Александра Бармичева Истанбулдаги J200 турнирида ғолиб бўлди

Александра Бармичева Истанбулдаги J200 турнирида ғолиб бўлди
Александра Бармичева Истанбулдаги J200 турнирида ғолиб бўлди / Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик теннисчи Александра Бармичева Истанбул шаҳрида ўтказилган ITF World Tennis Tour Juniors мусобақасининг J200 тоифасидаги турнири ғолибига айланди.

Мусобақа давомида Бармичева бир қатор муҳим ғалабаларни қўлга киритди. Чорак финалда у турнирнинг биринчи рақамли сараланган теннисчиси, ITF жаҳон ўсмирлар рейтингида 83-ўринни эгаллаб турган туркиялик Айше Бални мағлуб этди.

Учрашув 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида ўзбекистонлик теннисчи фойдасига якунланди.

Турнир бошланишидан олдин Бармичева ITF жаҳон ўсмирлар рейтингида 278-ўринни эгаллаб турган эди.

J200 тоифасидаги турнирдаги ғалаба 200 рейтинг очкосини беради.

Бу Ўзбекистон вакиласига жаҳон ўсмирлар рейтинги навбатдаги янгиланганидан сўнг ўз мавқеини яхшилаш имконини беради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.