7
Иқтисод

Ўзбекистонда 2025 йил январь–июль ойларида табиий газ импорти 30,6% га қисқарди

Ўзбекистонда 2025 йил январь–июль ойларида табиий газ импорти 30,6% га қисқарди
Ўзбекистонда 2025 йил январь–июль ойларида табиий газ импорти 30,6% га қисқарди / Фото: «Ўзбекнефтегаз» АЖ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–июль ойларида Ўзбекистон табиий газ импорт ҳажмини 30,6% га камайтирди, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Ҳисобот даврида мамлакат 734 миллион АҚШ долларига тенг газ харид қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан табиий газ экспорти 38,2% га ошиб, 438,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Мамлакатга газнинг асосий етказиб берувчилари сифатида Россия ва Туркманистон қайд этилган бўлса, экспорт асосан Хитой йўналишига амалга оширилмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.