Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиль йўлларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 16.03.2026 · 13:40 · 248 views
Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиль йўлларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиль йўлларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон автомобиль йўллари вазири Хангельди Керимов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида автомобиль йўллари қурилиши ва транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатда автомобилсозлик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, йўл хўжалигини рақамлаштириш, кўприклар ва транспорт ечимларини лойиҳалаш ҳамда бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидланди.

Шу мақсадда томонлар амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ўтказиш, мутахассислар даражасида ишчи учрашувлар ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Музокаралар якунида, “Ашхобод - Туркманобод” юқори тезликдаги автомобиль йўлининг қурилиши ва ишга туширилиши икки давлат ўртасида савдо ва юк ташишлар ҳажмини оширишга ҳамда халқаро транспорт-транзит йўлакларини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиши таъкидланди.

UzDaily · 👁 248 views · 16.03.2026 · 13:40