Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

UzDaily · 17.03.2026 · 17:59 · 175 views
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 март куни “Ўзбекистон – Индонезия” ва “Индонезия – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви ўтказилди.

Муловот давомида икки мамлакат ўртасидаги параламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқларни кенгайтириш, инвестиция ва экспорт соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда юқори даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Индонезия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

UzDaily · 👁 175 views · 17.03.2026 · 17:59