Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон термаси Ироқ ва Яманга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади

Беҳзод Ҳожиматов · 30.06.2016 · 16:22 · 711 views
Ўзбекистон термаси Ироқ ва Яманга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади
Ўзбекистон термаси Ироқ ва Яманга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси июль ва август ойларида йиғин ташкиллаштиради ҳамда Ироқ ва Яманга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Июль ойидаги йиғинлар доирасида Самвел Бабаян шогирдлари Ироқ термасига қарши майдонга чиқишади. Ўйин 24-июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

24-август куни август йиғини доирасида Тошкентда Яман термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.