Спорт

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAVA чемпионатини ғолиблик билан якунлади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAVA чемпионатини ғолиблик билан якунлади
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAVA чемпионатини ғолиблик билан якунлади / Фото: Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Олимпия шаҳарчаси»да пляж волейболи бўйича CAVA Beach Volleyball Championship халқаро турнири якунланди. Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди, мамлакатнинг иккинчи жамоаси эса бронза медалига сазовор бўлди.

Финал учрашувида Ўзбекистоннинг биринчи терма жамоаси Қирғизистон жамоасини 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Учинчи ўрин учун баҳс Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда иккинчи жамоа ғалаба қозонди.

Шу тариқа, аёллар ўртасидаги мусобақада биринчи ўринни Ўзбекистоннинг биринчи терма жамоаси эгаллади, кумуш медаллар Қирғизистон жамоасига насиб этди, бронза медални эса Ўзбекистоннинг иккинчи терма жамоаси қўлга киритди.

Мусобақанинг эркаклар қисмида биринчи ўринни Эроннинг биринчи терма жамоаси эгаллади. Қозоғистон жамоаси кумуш медалларга сазовор бўлган бўлса, учинчи ўринни Эроннинг иккинчи терма жамоаси қайд этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.