Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси 1 октябрь куни Сурия билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси 1 октябрь куни Сурия билан ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси 1 октябрь куни Сурия билан ўйнайди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол терма жамоаси 1 октябрь куни Тошкентда FIFA халқаро ойнаси доирасида Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Шу тариқа, миллий терма жамоанинг яқин кунлардаги FIFA кунларидаги яна бир рақиби аниқ бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг 24 сентябрь куни Эрон ва 6 октябрь куни Жанубий Корея терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиши маълум қилинган эди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.