Ўзбекистон

Мирзиёев Корея Бош вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Мирзиёев Корея Бош вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев Корея Бош вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сукни қабул қилди.

Алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратилди.

Савдо, молия ва инвестиция, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё базасидан фойдаланган ҳолда муҳим минералларни қайта ишлаш борасида, шунингдек, транспорт ва темир йўл инфратузилмаси ҳамда ҳудудлараро алоқалар йўналишларида шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.