Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик тўрт нафар футбол ҳаками Япониянинг Айти префектураси ва Нагоя шаҳрида 19 сентябрдан 4 октябрга қадар бўлиб ўтадиган XX Осиё ўйинларида фаолият юритади.
Ўзбекистон вакиллари эркаклар ва аёллар ўртасидаги футбол мусобақалари учрашувларини бошқаришга жалб этилади.
Эркаклар турнирида Фирдавс Норсафаров бош ҳакам этиб тайинланган бўлса, Руслан Серазитдинов ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлайди.
Аёллар турнирида учрашувларни Розиябону Юсупова бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга Кристина Середа ёрдам беради.
XX Осиё ўйинлари ўзбекистонлик мутахассислар учун қитъа миқёсидаги нуфузли спорт мусобақасида футбол учрашувларини бошқаришда иштирок этиш имконини беради.