Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс бўйича миллий терма жамоаси аъзолари 14–24 сентябрь кунлари Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном ҳудудида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Йиғин доирасида спортчилар техник-тактик ва функционал тайёргарлик устида ишлайди, шунингдек, хорижлик рақибларни ўрганиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси 4-халқаро «Бир макон, бир йўл» турнирида иштирок этади.
Йиғин спортчиларнинг муҳим халқаро мусобақаларга тайёргарлик даражасини ошириш, юқори савиядаги бокschиларни шакллантириш ҳамда терма жамоанинг Ўзбекистонни муносиб ҳимоя қилишга тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Эркаклар терма жамоаси таркибидан Шодиёржон Мелиқўзиев, Амирбек Исмоилов, Сайфиддин Собиров, Абдулазиз Абдуназаров, Шоҳрух Абдумаликов, Мадияр Данияров, Атҳамжон Мухитдинов, Абдулазиз Жўрақулов, Сафармурод Аллаберганов, Самандар Ҳабибуллаев, Ғофуржон Неъматов, Самир Собиров, Шаҳзод Полвонов ва Озодбек Алиев ўрин олди.
Эркаклар терма жамоасини Рамз Аҳмедов, Юсуфжон Турсунов, Икром Бердиев ва Озод Ҳасанов тайёрлайди.
Аёллар терма жамоаси шарафини Жасмин Тоҳирова, Сабина Бобоқулова, Зилола Юсупова, Муштарийбону Иброҳимжанова, Раҳима Бекниязова, Севинч Ҳуррамова, Айсанем Саруарова, Рухшона Парпиева ва Собирахон Шаҳобиддинова ҳимоя қилади.
Аёллар терма жамоаси мураббийлар штаби Баходиржон Нуриддинов ва Рустам Абиловдан иборат бўлади. Жангларни Аслиддин Абдуалимов ҳакамлик қилади.