Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Туркистонга келди

Дилафруз Ниязова · 15.05.2026 · 17:01 · 180 views
Ўзбекистон Президенти Туркистонга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди.

“Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.

Бугун давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.