Ўзбекистон

Бухорода болага нисбатан бузуқ ҳаракатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бухорода болага нисбатан бузуқ ҳаракатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бухорода болага нисбатан бузуқ ҳаракатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилояти Қоракўл туманида 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан бузуқ ҳаракатлар содир этилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, воқеа 2026 йил 23 октябрь куни содир бўлган. Ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни содир этганликда Ш. Р. исмли фуқаро гумонланмоқда.

Қоракўл тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни прокуратура назоратига олинган.

Қоракўл туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази вазиятни ўрганиб чиқди ва қизга зарур ижтимоий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Ҳолат Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги назоратига ҳам олинган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.